Португалия президенти Трампни “рус агенти” сифатида танқид қилди
Унинг сўзларига кўра Трампнинг сиёсати Россия манфаатларига хизмат қилмоқда.

Португалия президенти Марсело Ребело де Соуса АҚШнинг ҳозирги ташқи сиёсати ва Доналд Трамп раҳбарлигидаги қарашларни танқид қилди. Унга кўра, Трампнинг Оқ уйга қайтиши ортидан АҚШ Москва-Киев можаросида холис ҳакамлик ролидан чиқиб, Россия манфаатларига яқинлашмоқда.
Де Соусанинг таъкидлашича, Трампнинг сиёсати Украина ва Европани жараёндан четда қолдириб, фақат “бир томон” билан музокара олиб боришга қаратилган. Президент, шунингдек, Трампни “совет ёки рус агентига ўхшаш тарзда ҳаракат қилмоқда” дея кескин баҳолади.
Шу билан бирга, у Трампни “янги услубда, тўғридан-тўғри фуқаролар билан мулоқот қиладиган сиёсий етакчи” сифатида ҳам таърифлади.
Эслатиб ўтамиз, илгари ҳам Трампнинг Россия билан алоқалари борлиги ҳақидаги тахминлар ОАВда кенг муҳокама қилинган, бироқ бундай гумонларни тасдиқловчи далиллар топилмаган.







