Жаҳон

Украинада 19 қаватдан тушиб кетган эркак омон қолди

60 метр баландликдан қулагaн эркак автомобил устига йиқилган.

Украинада 19 қаватдан тушиб кетган эркак омон қолди

Киевнинг Днепровский туманида ҳайратланарли воқеа юз берди. 36 ёшли эркак кўп қаватли уй – 19 қаватнинг деразасидан қулаб тушди.

 

У тахминан 60 метр баландликдан йиқилганига қарамай, пастда турган автомобиль устига тушган ва айнан шу машина зарбани юмшатиб, эркакнинг ҳаётини сақлаб қолган. Автомобилнинг том қисми бутунлай шикастланган.

 

Воқеа 30 август куни эрталаб содир бўлган. Гувоҳлар дарҳол тез ёрдам чақирган. Шифокорлар маълумотига кўра, жабрланувчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. У ёпиқ бош мия жароҳати, қорин ва кўкрак қафаси травмаси олган бўлса-да, ҳаёти хавф остида эмас.

 

Полиция мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговни бошлаган. Асосий эҳтимоллардан бири сифатида ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолати кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда воқеанинг аниқ сабаблари аниқланмоқда.

 

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар автомобилнинг эгасига етказилган моддий зарардан қатъи назар, айнан шу машина инсон ҳаётини сақлаб қолганини таъкидлашмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.