Россияда Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд моддалар тарқатгани учун 14,5 йилга қамалди
Судланувчи 10 та жиноят ҳолати бўйича жавобгарликка тортилади.

Россиянинг Сургут шаҳрида фаолият юритган уюшган жиноий гуруҳ аъзоси – Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Югра ҳудудий судлари матбуот хизмати маълум қилишича, шаҳар суди уни 14,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
Тергув материалларига кўра, жиноятчилар бутунлай Ўзбекистон фуқароларидан иборат бўлиб, интернет-дўкон орқали гиёҳванд моддаларни тарқатиш схемасини йўлга қўйишган. Гуруҳ замонавий алоқа воситаларидан фойдаланиб, келишилган тартибда ишлаган.
Суд қарорида айбланувчи 10 та эпизод бўйича айбдор деб топилди. Мусодара қилинган телефонлар давлат ихтиёрига ўтказилди. Мазкур ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмаган бўлиб, устидан белгиланган тартибда шикоят киритиш мумкин.







