Жаҳон

Трамп: Икки томонлама учрашув бўладими, билмайман, лекин уч томонлама учрашув бўлиб ўтади

АҚШ президенти Россия-Украина урушига барҳам бериш ўзининг сайловолди ваъдаларидан бири эканини эслатди.

Трамп: Икки томонлама учрашув бўладими, билмайман, лекин уч томонлама учрашув бўлиб ўтади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича уч томонлама учрашув ўтказилиши борасида ишонч билдирди. Унга кўра, АҚШ, Россия ва Украина иштирокида музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Трамп шу билан бирга Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасида икки томонлама учрашув бўлиши масаласи ҳозирча номаълумлигини таъкидлади.

 

“Уч томонлама учрашув бўлади. Икки томонлама бўладими — билмайман, лекин уч томонлама учрашув бўлади. Ба’зида одамлар бунга тайёр бўлмайди”, — деди АҚШ президенти.

 

Трамп вазиятни ўхшатиш орқали изоҳлаб, томонларнинг тўқнашувлари узоқ давом этиши мумкинлигини, бироқ вақт ўтиши билан музокара орқали тўхташга мажбур бўлишларини қайд этди.

 

Маълумки, Россия-Украина урушига барҳам бериш Доналд Трампнинг сайловолди ваъдаларидан биридир. Шу мақсадда АҚШ маъмурияти феврал ойидан буён Москва ва Киев билан алоҳида музокаралар олиб бормоқда, аммо ҳозирча сезиларли натижага эришилгани йўқ.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.