Жаҳон

Трамп: “Мен ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бу қадар яхши ҳис қилмаганман”

Дональд Трамп соғлиғи ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

Трамп: “Мен ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бу қадар яхши ҳис қилмаганман”

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўз соғлиғи ҳақида илк бор изоҳ берди. У “Truth Social” тармоғида тарқалган миш-мишларга муносабат билдириб, “Мен ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни бундай яхши ҳис қилмаганман”, дея таъкидлади.

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Трампнинг саломатлиги ёмонлашгани ва ҳатто вафот этгани ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалган эди. Бунга унинг 27 август куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин омма олдида кўринмаганлиги сабаб бўлганди.

 

31 август куни журналист Лаура Розен сиёсатчининг Виржиния штатидаги голф майдонида тушган суратини эълон қилди. Бу эса миш-мишларни янада кучайтирди.

 

Оқ уй эса дарҳол баёнот бериб, Президентнинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқлигини, у ўзини яхши ҳис қилаётганини ва мунтазам равишда голф билан шуғулланаётганини маълум қилди.

 

Шу кунларда витсе-президент Жеймс Девид Венс ҳам чиқиш қилиб, зарурат туғилганда давлат раҳбари вазифасини бажаришга тайёрлигини билдирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.