Жаҳон

Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди: рўйхатга Рамзан Қодировнинг онаси ҳам киритилди

Лондонда янги санкциялар Россияда болаларни мажбурий депортация қилиш ва ҳарбийлаштириш билан боғлиқ шахслар ва ташкилотларга қарши жорий этилди.

Британия Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди: рўйхатга Рамзан Қодировнинг онаси ҳам киритилди

Буюк Британия Россияга қарши санкциялар рўйхатини яна 11 та янги банд билан кенгайтирди.

 

Британия ҳукумати баёнотига кўра, санкциялар Украина болаларини мажбурий депортация қилиш, уларни мафкуравий таъсирга олиш, ҳарбийлаштириш ва уларнинг маданий меросини йўқ қилишда иштирок этган шахслар ҳамда ташкилотларга нисбатан қўлланилган.

 

Янги рўйхатда саккиз нафар жисмоний ва учта юридик шахс бор. Улардан бири — Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг онаси ва “Ахмат Қодиров жамғармаси” президенти Аймани Қодирова. Шунингдек, “Ўсмирлар дастурлари маркази” раҳбари Валерий Майоров ҳамда Россия Таълим вазирлиги ҳузуридаги Давлат сиёсати департаменти директор ўринбосари Анастасия Аккуратова ҳам санкциялар остига тушди.

 

Рўйхатга, шунингдек, “Ғалаба кўнгиллилари” ва “Биринчи ҳаракат” каби давлатга қарашли ёшлар ташкилотлари, Татаристон бош вазири ўринбосари Лейла Фазлеева, Чеченистон ИИВ махсус полки қўмондони Замид Чалоев, Татаристон ёшлар ишлари вазири Ринат Содиқов ҳамда бошқа бир нечта амалдорлар — жумладан, Наталия Тишченко ва Александровлар ҳам киритилган.

custom img

“Қамчини президент қилмоқчи эдим” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти дўсти Қамчибек Ташиев ҳақида гапириб берди.

custom img

Миср Макка шартномасига қўшилиши мумкин

Ташқи ишлар вазири масала ҳуқуқий ва техник жиҳатдан ҳам кўриб чиқилишини билдирди.

custom img

Италияда ўқ-дори заводида кучли портлаш содир бўлди

Портлашдан олдин корхона ҳудудида ёнғин чиққан ва воқеа жойига ўт ўчирувчилар ҳамда полиция ходимлари етиб борган, жабрланганлар йўқ.

custom img

Журналистлар Трампни судга берди

Икки медиа ташкилоти Truth API хизматини тўхтатишни ва Оқ уйнинг расмий баёнотларини фақат ушбу платформа орқали эълон қилишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

custom img

Россиялик блогер қозоқларнинг рус тилини билмаслигини танқид қилгани учун Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ксения Гузаевага Қозоғистонга 5 йил муддатга кириш тақиқланди.

custom img

Қирғизистонда 8 кунлик чақалоқдан олма катталигидаги ўсма олиб ташланди

Янги туғилган чақалоққа мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди.

custom img

Россияда мигрантлар учун даромад солиғини ошириш таклиф қилинди

Шунингдек, солиқ тўламаган хорижликларни депортация қилиш таклифи ҳам илгари сурилди.

custom img

Путин илк бор Курил оролларига ташриф буюрди — Япония эътироз билдирди

Япония ТИВ Итуруп ва бошқа жанубий Курил оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблашини таъкидлаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"