Жаҳон

Россияда Ўзбекистон дипломатлари маҳаллий фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Элчихона тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритди.

Россияда Ўзбекистон дипломатлари маҳаллий фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Россия пойтахтида яшовчи бир эркак Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси яқинида тан жароҳати олгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Readovka нашри хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, ҳодиса эркак уй ҳайвони билан сайр қилиб юрган пайтда содир бўлган. У элчихона яқинида нотўғри жойлаштирилган автомобилга эътибор қаратган ва машинада ўтирганларга оғзаки изоҳ билдирган.

 

Жабрланувчининг сўзларига кўра, бунга жавобан аввал таҳдидлар, сўнгра жисмоний куч ишлатиш ҳолати кузатилган. Эркакнинг айтишича, унга ҳужум қилган шахслар Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ходимлари бўлган.

 

Шунингдек, даъво қилинишига кўра, юзлари тушиб қолган ёзув тармоқларга чиқиб кетмаслиги учун ҳодиса иштирокчилари унинг мобил телефонини синдиришга уринган. Жабрланувчи полицияга мурожаат қилган.

 

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси мазкур хабарларни рад этди. Элчихона маълумотига кўра, воқеада тилга олинган автотранспорт воситаси ва ҳуқуқбузарларнинг Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"