Жаҳон

16 ёшдан кичик бўлганларга энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин

Буюк Британия ҳукумати болалар соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида янги қонун ташаббуси билан чиқди.

16 ёшдан кичик бўлганларга энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин

Буюк Британияда 16 ёшдан кичикларга энергетик ичимликлар сотилиши тақиқланиши режалаштирилмоқда. Тақиқ Red Bull, Monster, Prime каби юқори кофеинли ичимликларга тааллуқли бўлиб, дўконлар, ресторанлар, кафелар, савдо автоматлари ҳамда интернет орқали савдога ҳам татбиқ этилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазири Уэс Стритингнинг таъкидлашича, болалар кўпинча энергия ичимликларини ортиқча истеъмол қилмоқда ва бу уларнинг уйқуси, диққатини жамлаш қобилияти ҳамда умумий соғлиғига салбий таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқотларга кўра, мамлакатда 13–16 ёшли ўқувчиларнинг учдан бири мунтазам равишда бундай ичимликларни истеъмол қилади.

 

Янги қонун лойиҳаси бўйича 12 ҳафта давомида мутахассислар, жамоатчилик, чакана савдо тармоқлари ва ишлаб чиқарувчилардан фикр-мулоҳазалар йиғилади. Мутасаддилар тақиқ кучга кирса, у минглаб болаларда семириш, уйқусизлик ва безовталикнинг олдини олишга хизмат қилишини таъкидмоқда.

 

Соғлиқ мутахассислари бу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, энергетик ичимликлар болалар саломатлигига жиддий хавф туғдираётганини қайд этмоқда. Йирик супермаркетларнинг аксарияти аллақачон бундай ичимликларни ўз ихтиёри билан вояга етмаганларга сотишни тўхтатган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

16 ёшдан кичик бўлганларга энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин | Zamon.uz