Россияда вояга етмаган қизга тажовуз қилган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди
39 ёшли Ўзбекистон фуқароси уни ўрмонга олиб кетишга уринган.

Ленинград вилоятининг Мурино шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳаракатларига уринган шахс қўлга олинди. Тергов органлари маълумотига кўра, 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли қизни мажбурий тарзда ўрмонга олиб кетишга уринган.
Воқеа 31 август куни содир бўлиб, гумонланувчи қизнинг скутерини ушлаб қолиб, унга жисмоний таъсир кўрсатишга ҳаракат қилган. Атрофдаги аёллардан бири аралашиб, қизни эркакнинг қўлидан қутқариб қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Тергов қўмитасининг қайд этишича, гумонланувчи мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтмаган ва қурилиш объектида ишчи сифатида яшаб келган. У 2 сентябр куни қўлга олинган ва ҳозирда қамоққа олиш масаласи кўриб чиқилмоқда.







