Жаҳон

Трамп яқинда Путин билан телефон орқали мулоқот қилади

Америка президенти вазият кутилганидан мураккаб бўлиб чиққанини тан олди.

Трамп яқинда Путин билан телефон орқали мулоқот қилади

АҚШ президенти Доналд Трамп яқин кунларда Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказишни режалаштираётганини маълум қилди.

 

Давлат раҳбари бу ҳақда Оқ уйда Польша президенти Карол Навротски билан ўтказилган учрашув чоғида баёнот берди.

 

“Мен яқин орада Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашаман. Бу мулоқот давомида мавжуд вазиятни батафсил ўрганиб, кейинги қадамларни белгилаб оламиз. Биз ҳозиргача муайян чора-тадбирларни кўрдик, аммо Путин билан суҳбат жараёнида масаланинг барча жиҳатлари аниқ бўлади”, — деди Трамп.

 

Шунингдек, АҚШ президенти аввал Россия ва Украина ўртасидаги можаро юзасидан “осон ҳал этилиши мумкин” деган фикр билдирганини эслатиб ўтди. Бироқ унинг қайд этишича, вазият кутилганидан анча мураккаб бўлиб чиққан.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп яқинда Путин билан телефон орқали мулоқот қилади | Zamon.uz