Жаҳон

Макрон учинчи жаҳон уруши хавфида айбланмоқда

Франция президентининг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги баёноти “бепарво провокация” дея танқид қилинди.

Макрон учинчи жаҳон уруши хавфида айбланмоқда

Франция президенти Эммануэль Макроннинг Украинага қўшин юбориш ҳақидаги баёноти халқаро хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий ташвиш уйғотмоқда.

 

Хабарларга кўра, “Rise, France” партияси етакчиси Никола Дюпон-Аньян ўзининг “X” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Макроннинг бундай ташаббусини “Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин бўлган бепарво провокация” дея баҳолади.

 

Унинг қайд этишича, Франция президенти мамлакатнинг ўнлаб миллиард евро маблағини “чексиз можаро”га сарфлаш нияти билан нафақат Франциянинг, балки бутун дунёнинг тинчлиги учун хавф туғдирмоқда.

 

4 сентябр куни Парижда бўлиб ўтган “Иродалар коалицияси” йиғилишидан сўнг Макрон 26 давлат билан Украинага хавфсизлик кафолатлари тақдим этиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилган. Бу ташаббусга қуруқлик, денгиз ва ҳаво кучларини жалб этиш режалари ҳам киради.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Макрон учинчи жаҳон уруши хавфида айбланмоқда | Zamon.uz