Жаҳон

Россияда ишсиз мигрантларнинг давлатда қолиши пуллик бўлиши мумкин

Парламент вакиллари мигрант оилаларнинг Россияда қолиши учун тўлов мажбуриятини жорий этишни илгари сурди.

Россияда ишсиз мигрантларнинг давлатда қолиши пуллик бўлиши мумкин

Россияда ишламайдиган мигрант оилалар учун қолиш ҳуқуқи пуллик бўлиши таклиф қилинди.

 

“Янги одамлар” фракцияси вакиллари Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевга мурожаат қилиб, ишламайдиган мигрант оилаларининг Россия Федерациясида қолиши учун ҳақ тўланадиган тартибни жорий этишни таклиф қилдилар. Ҳужжат матнида таъкидланишича, амалдаги қонунчиликда мигрантларнинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мақоми асосида қолиш ҳуқуқига эга, аммо бу оилалар инфратузилма ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиб, мамлакат иқтисодиётига молиявий ҳисса қўшмайди. Шу сабабли, пуллик қолиш режими давлат ва жамият манфаатларини мувозанатлаш, бюджет тушумларини ошириш ҳамда қонуний бандликни рағбатлантиришга хизмат қилиши мумкин.

 

Депутатлар таклиф қилган тартиб ишламайдиган мигрант оилаларнинг расман ишлаши ёки таълим фаолияти билан шуғулланиши учун иқтисодий рағбат яратади ва уларнинг оилалари учун қонуний асосларни таъминлайди. Пуллик қолиш мажбурияти қонун билан мустаҳкамланиши, тўлов миқдори ва тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланиши режалаштирилган.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россияда ишсиз мигрантларнинг давлатда қолиши пуллик бўлиши мумкин | Zamon.uz