Жаҳон

АҚШда 27 йил сохта айблов билан қамоқда ўтирган эркак оқланди

У 1998 йилда қотилликда айбланиб қамалган.

АҚШда 27 йил сохта айблов билан қамоқда ўтирган эркак оқланди

Миннесота штатида 1998 йилда қотилликда айбланиб 27 йил қамоқда сақланган Брайан Хупер суд қарори билан оқланиб, озод қилинди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

 

Хупер ўша пайтда 77 ёшли Энн Празнякнинг ўлимида айбдор деб топилган ва унга қарши ҳукм асосан Чалака Янг исмли аёлнинг кўрсатмасига таянлган эди. Кейинчалик Янг жиноятни ўзи содир этганини тан олган. Шунингдек, Хуперга қарши гувоҳлик берган қамоқхона маҳбуслари ҳам ўз баёнотларидан воз кечишган.

 

Суд қарори билан эркак оқланиб, 27 йилдан сўнг оиласига қайтиш имкониятига эга бўлди. Прокурор Мэри Мориарти:

"Биз жаноб Хупернинг ниҳоят озод бўлгани учун мамнунмиз ва бу адолатсизликда прокуратура идораси ўйнаган роль учун узр сўраймиз", — деди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.