Жаҳон

Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан икки ҳомила олиб ташланди

Мутаҳассислар 1 ойлик чақалоқда қайд этилган “ҳомила ичида ҳомила” ҳолатини мураккаб операция орқали даволади.

Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан икки ҳомила олиб ташланди

Ҳиндистоннинг Ҳарьяна штати Гургаонда жойлашган клиникада тиббиёт тарихига кирувчи ноодатий жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бир ойли чақалоққа қилинган операция чоғида унинг қорнидан икки ривожланмаган ҳомила муваффақиятли чиқариб олинди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар берди.

 

Мутаҳассисларнинг изоҳ беришича, мазкур ҳолат “ҳомила ичида ҳомила” деб юритилади ва жуда кам учрайди — ҳар 500 минг туғилишдан бирида. Бундай аномалия ҳомиладорликнинг дастлабки ҳафталарида юзага келади: эгизаклардан бири ривожланмай қолиб, иккинчисининг танасида жойлашиб қолади.

 

Шифокорларнинг маълум қилишича, чақалоқнинг онаси уч эгизакни кутган, бироқ ҳомиладорлик давомида ривожланмаган ҳомила қолган иккитаси билан қўшилиб кетган. Бола туғилгандан йигирма кун ўтгач, қорни шишиб, овқатланиши тўхтаганидан сўнг шифохонага олиб борилган. Текширув жараёнида ошқозон соҳасида ўсма шаклидаги тузилма аниқланган, жарроҳлик вақтида эса бу ривожланмаган эмбрионлар экани маълум бўлган.

 

15 нафар мутахассис иштирокида икки соат давом этган мураккаб операция чақалоқнинг ички органларига шикаст етказмаслик учун юқори аниқликда ўтказилган.

 

“Бундай ҳолат тиббиётда ниҳоятда нойоб ҳисобланади. Бир эмас, икки эмбрионни бир чақалоқ ичида учратиш — биз учун катта тажриба бўлди. Энг мураккаб жиҳати эса шунчалик кичикча организмда нозик жарроҳликни бажариш бўлди”, — дейди шифокорлардан бири.

 

Айни пайтда чақалоқнинг аҳволи барқарорлашгани ва ўзини яхши ҳис қилаётгани маълум қилинди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Ҳиндистонда чақалоқ қорнидан икки ҳомила олиб ташланди | Zamon.uz