Ўзбекистон

Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув босқичма-босқич ўчирилади

Аввалроқ совуқ сув таъминотининг жадвал асосида ўчирилиши маълум қилинган эди.

Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув босқичма-босқич ўчирилади

“Тошкент шаҳар иссиқлик тармоқлари”да куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан 8 сентябрдан 10 октябргача пойтахтнинг айрим ҳудудларида иссиқ ва совуқ сув таъминоти жадвал асосида вақтинча тўхтатилади.

 

“Veolia Energy Tashkent” компанияси маълумотига кўра, бундай техник тадбирлар тизимни қишки мавсумга барқарор тайёрлаш учун зарур.

 

Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминотининг вақтинчалик тўхтатилиши жадвали:

 

8–12 сентябр: Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза кўчалари.

Массивлар: Қорасув–1,2,3,4,6; Бўз–2; Феруза.

 

Қўшимча ҳудудлар: Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпон ота, Боғибоғистон, Наққошлик, Дўмбиробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин.

 

Массивлар: Чилонзор (5–26, 30, 31, G9A, 20A), Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий–1,2, Бешқайрағоч, Изза, Ўрикзор бозори атрофи.

 

15–19 сентябр: Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсизлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент кўчалари.

Массивлар: Тузел–1÷4, Уйсизлар–1, Асалобод–1,2, Авиясозлар шаҳарчаси (1,1a,2,3,4).

 

Кўчалар: Амир Темур, Мустақиллик, Шароф Рашидов, Навоий, Бобур, Шота Руставели, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Нурафшон, Афросиёб.

 

Массивлар: Тс–1,2,4,5,7; Оқтепа, Чилонзор (1–5,7,E,I), Қушбеги, Бошлиқ, Учувчилар шаҳарчаси.

 

22–26 сентябр: Мустақиллик, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон кўчалари.

Массивлар: Яланғоч, Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Бўз–1, ТошГРЭС посёлкаси.

 

Қўшимча ҳудудлар: Бунёдкор, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Шифонур, Чорсу майдони ва атрофи.

 

29 сентябр – 3 октябр: Амир Темур, Мустақиллик, Ахмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Деҳқонобод, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Юнусобод кўчалари.

Массивлар: Белтепа, Ибн Сино–1,2, Жарариқ, Бешқўрғон–1÷4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, Юнусобод (1–19), Себзор.

 

6–10 октябр: Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Талимаржон, Файзобод кўчалари.

Массивлар: Қўйлиқ–1÷7, Қўйлиқ–Айланма.

 

Қўшимча ҳудудлар: Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Сергели (1–8A), Юлдуз (1–18).

 

Массивлар: Сувсоз (Ҳусайн Бойқаро кўчаси, Бектемир), Қурувчи (Сергели).

 

Эслатиб ўтамиз, илгари совуқ сув таъминотининг жадвал асосида ўчирилиши ҳақида маълум қилинган эди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда 8 сентябрдан иссиқ сув босқичма-босқич ўчирилади | Zamon.uz