Жаҳон

Зеленский: Россиянинг тунги ҳужуми қасддан содир этилган жиноятдир

Украина президенти халқаро ҳамжамиятни Кремль ҳужумларини тўхтатишга чақирди.

Зеленский: Россиянинг тунги ҳужуми қасддан содир этилган жиноятдир

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия томонидан 7 сентябрга ўтар кечаси амалга оширилган кенг кўламли ҳаво ҳужумини “қасддан содир этилган жиноят” деб атади. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бу каби ҳужумлар урушни янада чўзишдан бошқа натижа бермайди.

 

Зеленский Telegram’даги мурожаатида ҳужум оқибатида Киевда турар-жой бинолари вайрон бўлгани, юқори қаватларда ёнғин чиққанини, Украина Вазирлар Маҳкамаси биноси ҳам шикастланганини маълум қилди.

 

Расмий маълумотларга кўра, пойтахтда икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ фуқаро жароҳатланган.

 

Президентнинг сўзларига кўра, ҳужум чоғида 800 дан ортиқ дрон, 13 та ракета, жумладан баллистик ракеталар қўлланилган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари улардан юзлабини йўқ қилган бўлса-да, кўплаб объектлар вайрон бўлди.

 

Зеленский шунингдек, Запорожье, Кривой Рог, Суми, Чернигов ва Одесса вилоятларида ҳам вайроналар ва қурбонлар борлигини таъкидлади. “Ҳар бир қўшимча ҳаво мудофаа тизими юзлаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади”, — деди у.

 

Давлат раҳбари халқаро ҳамжамиятни агрессияни тўхтатишга чақирди: “Дунё Кремль жиноятчиларини тўхтата олади, бунинг учун сиёсий ирода зарур”, — дея таъкидлади Зеленский.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Зеленский: Россиянинг тунги ҳужуми қасддан содир этилган жиноятдир | Zamon.uz