Жаҳон

АҚШ Россия фуқаролари учун виза қоидаларини мураккаблаштирди

Янги тартибдан сўнг россияликлар исталган элчихонада эмас, балки фақат белгиланган манзилларда виза олиши мумкин.

АҚШ Россия фуқаролари учун виза қоидаларини мураккаблаштирди

АҚШ Давлат департаменти Россия фуқаролари учун Америка визаларига ҳужжат топшириш тартибини ўзгартирди. 6 сентябрь куни кучга кирган янги қоидаларга кўра, эндиликда Россия фуқаролари АҚШнинг исталган дипломатик ваколатхонасига мурожаат қила олмайди.

 

Унга кўра, россияликлар фақат икки манзилда – Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги ёки Польшанинг Варшава шаҳридаги АҚШ элчихоналарида ҳужжат топширишлари мумкин. Ушбу чекловлар фақат туристик, талабалар ва бошқа ноиммиграцион визалар учун амал қилади.

 

Давлат департаменти талаблари бўйича, аризачилар суҳбатдан ўтиши ўз фуқаролиги ёки доимий яшаш жойи бўлган мамлакатда амалга оширилиши шарт. Россияда эса АҚШ визасига ариза топшириш имконияти 2021 йил апрелидан бери тўхтатилган эди. Шу сабабли Россия фуқаролари сўнгги йилларда бошқа мамлакатлардаги элчихоналарга мурожаат қилиб келган. Энди эса бу амалиёт чеклаб қўйилди.

 

Янги тартибга кўра, илгари тайинланган суҳбат санаси ўз кучини сақлаб қолади. Шунингдек, бошқа давлатда яшаш ҳуқуқига эга бўлган россияликлар визани шу мамлакатда олиши мумкин. Бошқа ҳолларда эса фақат истисно тариқасида – фавқулодда гуманитар, тиббий ёки сиёсий сабабларга кўра бошқа консулликларга мурожаат қилиш рухсат этилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Россия фуқаролари учун виза қоидаларини мураккаблаштирди | Zamon.uz