Жаҳон

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритмоқчи

Трамп Оқ уйда журналистларга берган баёнотида Кремлга қарши чораларни кучайтириш эҳтимолини тасдиқлади.

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритмоқчи

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб берар экан айтди.

 

Давлат раҳбари қўшимча тафсилотларни ошкор қилмаган бўлса-да, ушбу баёнот фонда АҚШ маъмуриятида Россияга қарши босим чораларини кучайтириш масаласи муҳокама қилинётгани маълум қилинди.

 

Оқ уй Миллий иқтисодий кенгаши раиси Кевин Хассетт CBS News телеканалига берган интервьюсида АҚШ ҳукумати яқинда Россиянинг Украинага қилган ҳарбий ҳужумлари сабаб Кремлга нисбатан янги санкциялар пакети жорий этиш имкониятини кўриб чиқаётганини тасдиқлади. Унга кўра, якуний қарорни Президент Трампнинг ўзи қабул қилади.

 

Маълумот учун, АҚШ ва Ғарб давлатлари Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари ва халқаро ҳуқуқни бузган ҳаракатлари учун 2022 йилдан буён кетма-кет иқтисодий ва молиявий санкциялар жорий қилиб келмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритмоқчи | Zamon.uz