Жаҳон

Ташқи ишлар вазири фаолиятини давом эттирмоқда – расмий баёнот

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ўзининг “ҳибсга олингани” ҳақидаги хабарларни ёлғон деб атади.

Ташқи ишлар вазири фаолиятини давом эттирмоқда – расмий баёнот

Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу 6 сентябр куни ҳукумат биносида журналистлар олдида чиқиш қилиб, унинг “қўлга олингани” ҳақидаги тарқалган маълумотларни мутлақо ёлғон ва асоссиз деб атади.

 

“Бу ёлғон ва бемаънилик. Изоҳ беришга ҳам арзимайди. Мен ўтган ҳафта ҳам ишда бўлдим, учрашувлар ўтказдим, хорижий ҳамкасбларим билан телефон орқали мулоқот қилдим, инвесторлар билан музокаралар ўтказдим. Ҳаммаси одатдагидек давом этмоқда”, — деди вазир.

 

Мурат Нуртлеунинг таъкидлашича, у президентнинг Мурожаатномасидан сўнг хорижий сафарга чиқишни режалаштирган. Шунингдек, у мазкур ёлғон хабарлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни шахсий зарурат деб билмаслигини қўшимча қилди.

 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам расмий баёнот бериб, “Мурат Нуртлеунинг ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди, бу журналист этикаси ва амалдагӣ қонунчиликнинг қўпол бузилиши ҳисобланади”, дея маълум қилди.

 

Шунингдек, Дезинформацияга қарши кураш маркази ҳам ушбу ёлғон маълумотларни рад этди ва ёлғон хабар тарқатиш қонун билан жазоланишини, жумладан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳам МҚБ ходимлари ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

 

Айни пайтда прокуратура “Ўрда” нашрининг бош муҳарририни ёлғон ахборот тарқатиш бўйича жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ташқи ишлар вазири фаолиятини давом эттирмоқда – расмий баёнот | Zamon.uz