Қатарнинг Доҳа шаҳрида портлашлар юз берди
ОАВга кўра, Исроил Қатардаги ҲАМАС раҳбариятига зарба берган.

Бугун, 9 сентябр куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бир нечта портлаш овозлари эшитилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги шаҳар аҳолиси гувоҳларига таяниб хабар берди.
Axios мухбири Барак Равиднинг ёзишича, Исроил расмийлари портлашни ҲАМАС раҳбарларига қарши амалга оширилган суиқасд сифатида баҳолаган. Воқеа гувоҳларидан бири пойтахтнинг Катара тумани устида тутун кўтарилганини айтган.
Исроил армияси ва контрразведкаси қўшма баёнот эълон қилиб, яқинда ҲАМАС раҳбариятига аниқ зарба берилганини маълум қилди. Уларга кўра, ҳужумдан олдин тинч аҳоли орасидаги йўқотишларни камайтириш мақсадида аниқ қуроллар ва қўшимча разведка маълумотларидан фойдаланилган.
Шу билан бирга, зарба қаерга берилгани ҳақида расмий маълумот очиқланмаган.







