Жаҳон

Суриядаги операцияларда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди

Ҳибсга олинганлар ИШИД ва “Ал-Қоида” билан алоқадор гуруҳларга мансуб бўлган.

Суриядаги операцияларда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди

Суриянинг Идлиб вилоятида хорижлик жангариларга қарши олиб борилаётган кенг кўламли операциялар давомида бир нечта Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди. Бу ҳақда минтақадаги хавфсизлик манбалари хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, июн ойида “Абу Дужана” лақаби билан танилган ўзбекистонлик ҳарбий инструктор Аюб қўлга олинган. Шунингдек, август ойида Идлибдаги яширин манзиллардан бирида яна бир фуқаро — Ислом ушланган. 3 сентябр куни Ҳарам ҳудудида ИШИДга алоқадор ячейка фаолияти тўхтатилди, натижада Ўзбекистон ва Ироқ фуқаролари ҳибсга олинди.

 

Сўнгги йилларда бундай операциялар мунтазам давом этмоқда. 2020 йилдан буён “Шара ҳукумати” тузилмалари “Ал-Қоида” билан алоқадор “Катибат ат-Тавҳид вал-Жиҳод” гуруҳининг бир қатор ўзбек жангариарини ҳам қўлга олган.

 

Мутаҳассисларнинг қайд этишича, мазкур чоралар Идлибдаги қуролли тузилмалар устидан назоратни мустаҳкамлаш, хорижлик жиҳодчилар таъсирининг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Суриядаги операцияларда ўзбекистонлик жангарилар қўлга олинди | Zamon.uz