Жаҳон

Швеция соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжуманида ҳушидан кетди

Ҳодиса ҳукумат таркибидаги ўзгаришларга бағишланган анжуман чоғида юз берган.

Швеция соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжуманида ҳушидан кетди

Швеция соғлиқни сақлаш вазири Элизабет Ланн журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳушидан кетди. Бу ҳақда маҳаллий SVT телеканали хабар берди. Ҳодиса ҳукумат таркибидаги ўзгаришларга бағишланган анжуман чоғида юз берди.

 

Ланн бош вазир Улф Кристерссон, энергетика ва тадбиркорлик вазири Эбба Буш ҳамда ижтимоий масалалар вазири Якоб Форсмед билан биргаликда минбардан чиқиш қилаётган бўлган. Шу пайт Элизабет Ланн тўсатдан ҳушини йўқотиб, минбардан йиқилиб тушган. Вазир тезда залдан олиб чиқилган.

 

Бир неча дақиқадан кейин Элизабет Ланн қайтиб келиб, йиғилган журналистларга қондаги қанд даражаси кескин тушиб кетганини айтган. Шунга қарамай, матбуот анжумани тўхтатилиб, кейинга қолдирилган.

 

Маълум бўлишича, Гётеборг шаҳар кенгаши аъзоси ва “Христиан демократлар” партияси вакили бўлган Ланн ҳушидан кетган куни соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган. У собиқ вазир Ако Анкарберг Ёханссоннинг кутилмаганда истеъфога чиқиши ортидан лавозимга келди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Швеция соғлиқни сақлаш вазири матбуот анжуманида ҳушидан кетди | Zamon.uz