Илон Маскнинг отаси инсон умрини 120 йилгача узайтирмоқчи
У, шунингдек, Гравитация институтини очиш ғоясини илгари сурди.

Америкалик бизнесмен ва миллиардер Илон Маскнинг отаси Эррол инсонларнинг умрини узайтиришга қизиқиш ортиб бораётган бир шароитда узоқ умр кўриш бўйича тадқиқот олиб боришни исташини айтди. Бу ҳақида “Gazeta.ru” нашри ёзмоқда.
“Одамлар айни пайтда тортишиш кучига эмас, узоқ умр кўришга кўп пул сарфлашга тайёр”, - деди у.
Эррол бундай тадқиқотлар натижасида инсон умрини 120 йилгача узайтириш мумкинлигини тахмин қилмоқда. Унинг таъкидлашича, 1914 йилгача европалик аёллар ўртача 39 ёшгача яшаган бўлса, бугунги кунда 87 ёшгача яшамоқда.
Шу билан бирга, тадбиркор Гравитация институтини очиш ғоясидан воз кечмайди, бу унинг фикрича, ушбу соҳани ўрганишдаги тараққиётга ҳисса қўшади ва инсониятни макон ва вақт саёҳатига яқинлаштиради. Эррол Маскнинг таъкидлашича, институтни яратиш учун тахминан 100 миллион доллар керак бўлади.







