Непалда салкам 15 минг маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди
Бу мамлакатда юз бераётган намойишлар фонида содир бўлди.

Непалдаги норозилик намойишлари туфайли 13500 дан ортиқ маҳбус қамоқхоналардан қочиб кетди. Бу ҳақда Непал полициясининг расмий вакили ва бош инспектори маълум қилди.
Унга кўра, мамлакатдаги ахлоқ тузатиш муассасаларидан жами 13572 нафар маҳкум қочиб кетган. Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари бўйича ҳибсда сақланаётган 560 нафар маҳбус озодликда юрибди.
“Бу ҳодиса сешанба куни Z-авлод томонидан ташкил этилган намойишлар, вандализм ва ёнғинлар натижасида юзага келган тартибсизликлар фонида содир бўлди”, деб тушунтирди инспектор.
Маълумот учун, айни пайтда Непалда “Зомер инқилоби” деб аталувчи йирик норозилик намойиши давом этмоқда. 4 сентябрь куни ҳукумат бунга тақиқ қўйди ва бир неча кундан сўнг митинглар оммавий тартибсизликларга айланди. Катмандуда 500 дан ортиқ одам жабрлангани айтилмоқда.
Армия кўчаларни патруль қилиш учун йирик шаҳарларга қўшин киритган. Намойишчилар Олий суд собиқ раиси Сушила Каркини муваққат ҳукуматга раҳбарлик қилиш бўйича консенсусга келишди.







