Албанияда сунъий идрок яратган дунёдаги биринчи вазир пайдо бўлди
Албанияда давлат харидлари энди сунъий интеллект томонидан бошқарилади.

Албанияда давлат харидлари жараёнларини бошқариш учун сунъий интеллект асосидаги махсус модель – “Diella” жорий этилди. У мамлакат ҳукуматининг жисмонан мавжуд бўлмаган, бироқ қарор қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этувчи биринчи “рақамли аъзоси” сифатида эътироф этилди.
Албания Бош вазири Эди Раманинг таъкидлашича, янги тизимнинг жорий этилиши “100 фоиз коррупциясиз” давлат харидлари механизмни яратишга хизмат қилади. Эндиликда давлат тендерлари бўйича қарорлар сунъий интеллект модели томонидан кўриб чиқилади.
“Diella” модели илгари “e-Albaniya” рақамли платформаси фаолиятида қўлланилган бўлиб, аҳолига кўплаб давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратган.







