Албанияда сунъий интеллект вазир этиб тайинланди
У эндиликда давлат харидлари учун масъул бўлади.

Албания ҳукумати тарихий қадам ташлади: мамлакатда илк бор сунъий интеллект вазир сифатида тайинланди. Бу ҳақида маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
“Делла” деб номланган сунъий интеллект модели давлат харидлари учун масъул бўлади.
Бош вазир Эди Раманинг сўзларига кўра, эндиликда тендерлар бўйича қарорларни сунъий интеллект хизмати қабул қилади. Унинг таъкидлашича, бу жараён Албанияда давлат харидларини мутлақо шаффоф ва манфаатдор томонлар таъсиридан холи қилишга хизмат қилади.
АИ ходимини қўллаб-қувватлаш учун давлат органларида нейрон тармоқларни жорий қилувчи, тендерларнинг шаффофлиги ва адолатлилигини таъминлайдиган янги бўлим ташкил этилади. Сунъий интеллектга эга вазир аллақачон ишга киришган ва расмий учрашувларда иштирок этмоқда.







