Жаҳон

Францияда сиёсий инқироз: Макрон истеъфога чиқиши мумкин

104 депутат президент Эммануэл Макронга импичмент эълон қилиш ташаббусини имзолади.

Францияда сиёсий инқироз: Макрон истеъфога чиқиши мумкин

Францияда мамлакат президенти Эммануэл Макрон фаолиятига нисбатан импичмент жараёни бошланди. Парламентда 104 нафар депутат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб, республика президентига нисбатан ишончсизлик масаласини кун тартибига киритди.

 

“Тарихий воқеа! 10 сентябр куни ўтказилган оммавий норозилик намойишларидан сўнг 104 депутат экологлар ва коммунистлар билан биргаликда Макронга импичмент эълон қилиш ташаббусини имзолади. Президент истеъфога чиқиши керак”, — деди “Insoumise France” партияси раиси Матильд Пано.

 

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябр куни “Ҳаммасини ёпинг” шиори остида Франция бўйлаб йирик намойишлар бўлиб ўтди. Норозилар ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини ва бюджет қисқартиришларига қарши чиқиб, кўчаларни тўсиб қўйди, чиқинди қутиларни ёқди ҳамда полиция билан тўқнашувларга сабаб бўлди.

 

Депутатлар овоз бериш жараёнида 364 қарши, 194 тарафдор овоз билан ҳукуматга ишончсизлик билдирашди. Натижада бош вазир Франсуа Байру ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишлардан сўнг мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида фуқаролар байрамона чиқишлар уюштирди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Францияда сиёсий инқироз: Макрон истеъфога чиқиши мумкин | Zamon.uz