Қозоғистонда 3 ёшли қизча устидан полицияга ариза ёзилди
Бунга унинг 5 ёшли қизча билан ўйинчоқ талашгани сабаб бўлган.

Қозоғистоннинг Атиров шаҳрида 3 ёшли қизча устидан полицияга шикоят аризаси ёзилди. Бу ҳақида "Oxu.az" нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бунга 3 ва 5 ёшли қизалоқларнинг қаҳвахонада ўйинчоқ чангютгични бўлишолмагани сабаб бўлган. Улар шу тариқа жанжаллашиб кетишган.
Кўп ўтмай болалар ярашишган, аммо улардан бирининг онаси бунга рози бўлмай, полицияга мурожаат қилиб, омма олдида кечирим сўрашни талаб қилган.
Шаҳар полицияси бунга жавобан, 3 ёшга тўлмаган болага нисбатан ариза қабул қилинмаслигини айтган. Шу боис мурожаат бекор қилинган ва ота-оналар билан профилактик суҳбат ўтказилган.







