Жаҳон

Непалга вақтинчалик бош вазир тайинланди

Номзод намойишчилар томонидан илгари сурилганди.

Непалга вақтинчалик бош вазир тайинланди

Непал президенти Рам Чандра Паудел мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари фонида Олий суднинг собиқ раиси Сушила Каркини вақтинчалик бош вазир этиб тайинлади. ОАВ хабарларига кўра, президент намойишчиларнинг босимига йўл берган, шунингдек, вакиллар палатасини тарқатиш ва фавқулодда ҳолат жорий этишга ҳам рози бўлган.

 

Аввалроқ намойишчилар Каркини бош вазирликка асосий номзод сифатида илгари суришган эди. 73 ёшли Карки коррупцияга қарши фаол курашчи сифатида танилган бўлиб, у 2026 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги парламент сайловларигача ҳукуматни бошқаради.

 

8–9 сентябр кунлари мамлакатда ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни блоклаш қарорига ва кенг тарқалган коррупцияга қарши йирик намойишлар бўлиб ўтди. “Z авлод” деб ном олган норозиликлар полиция билан тўқнашувларга айланиб, тартибсизликларга сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 51 киши ҳалок бўлди, 1300 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

 

Намойишлар натижасида ҳукумат ижтимоий тармоқларни блоклаш қарорини бекор қилди, амалдаги бош вазир Шарма Оли эса истеъфога чиқди.

custom img

АҚШ Эроннинг учта нефть танкерига зарба берди

Ҳужум ИИҚК томонидан АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг икки кемасига баллистик ракеталар учирилганидан кейин амалга оширилган.

custom img

EИ давлатлари ноқонуний мигрантларни Европадан ташқаридаги қайтариш марказларига юбормоқчи

Дания, Германия, Австрия, Нидерландия ва Греция бу борада учинчи давлатлар билан келишувлар тузишни режалаштирмоқда.

custom img

БМТ дунё харитасини ўзгартиришни маъқуллади

Қарор Меркатор проекциясида Африканинг ҳақиқий ҳажми акс эттирилмагани билан боғлиқ.

custom img

Қозоғистонга пуллик электрон кириш рухсатномаси виза ҳисобланмайди — эксперт

ETA учун тўлов виза тўлови ҳисобланмайди, бироқ мажбурий тартиб жорий этилса, саёҳатчилар учун қўшимча харажатга айланиши мумкин.

custom img

Украина уч кунлик сулҳ жорий этди

5–8 сентябрь давом этадиган сулҳ АҚШ вакилларининг Россия ва Украина ташрифлари арафасида жорий этилиши кутилмоқда.

custom img

АҚШ хорижий давлат хизматчилари фарзандларига фуқаролик беришни чекламоқчи

Таклиф хорижий элчихона ва консулликларнинг айрим ходимлари фарзандларига ҳам тааллуқли бўлиши мумкин.

custom img

Саудия Арабистони АҚШдан 5 миллиард долларлик авиабомбалар сотиб олади

Битим доирасида 227 ва 907 килограммлик 10 мингта авиабомба етказиб берилиши кўзда тутилган.

custom img

Трамп Россия ва Украинага музокаралар учун вакилларини юбормоқда

Украина президенти Владимир Зеленский учрашувлар давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга тайёрлигини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"