Трамп Қатар бош вазири билан учрашди
Уларнинг муҳокама мавзуси очиқланмаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди. Бу ҳақда Оқ уй вакили журналистларга маълум қилди.
Расмий маълумотга кўра, учрашув бўлгани тасдиқланган, бироқ унда қайси масалалар муҳокама қилингани очиқланмаган.
Politico’нинг ёзишича, Қатар бош вазири Нью-Йорк ва Вашингтонга ташрифи давомида президент Трамп, махсус вакил Стив Уиткофф, вице-президент Жей Ди Венс ҳамда давлат котиби Марко Рубио билан учрашиши режалаштирилган.
Нашр маълумотларига кўра, музокараларда Исроилнинг Доҳага берган зарбаси ва Ғазодаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш масаласи муҳокама қилиниши кутилган.







