Жаҳон

Японияда учувчининг мастлиги сабаб 630 йўловчининг рейси бекор қилинди

Japan Airlines учувчисининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани оқибатида учта рейс 18 соатга кечикди.

Японияда учувчининг мастлиги сабаб 630 йўловчининг рейси бекор қилинди

Japan Airlines (JAL) авиакомпанияси учувчиси хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани сабабли учта рейс 18 соатга кечикди. Ҳодиса Гавайи оролларидаги Гонолулу халқаро аэропортида, Чубу халқаро аэропортига (NNT) учиши режалаштирилган Boeing 787 самолёти парвози олдидан юз берган.

 

Аниқланишича, парвоз капитани спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабабли хизматга лайоқатсиз ҳолатда бўлганини тан олган. Мазкур воқеа оқибатида жами 630 нафар йўловчининг парвози кечиктирилган.

 

Япония Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги JAL авиакомпаниясига нисбатан расмий огоҳлантириш берди. Авиакампания президенти Митсуко Тоттори жамоатчиликдан узр сўраб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун экипаж аъзолари соғлиғини назорат қилиш тизими кучайтирилишини маълум қилди.

 

Қоидабузарликка йўл қўйган учувчи ишидан бўшатилди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Японияда учувчининг мастлиги сабаб 630 йўловчининг рейси бекор қилинди | Zamon.uz