Жаҳон

АҚШ жанговор шароитлар учун “ақлли қон хужайралари” ни яратмоқда

“Ақлли қон” ҳаётий функцияларни сақлаш, қон ивишини тезлаштириш ва экстремал шароитларга мослашишни таъминлайди.

АҚШ жанговор шароитлар учун “ақлли қон хужайралари” ни яратмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлигининг илғор тадқиқотлар агентлиги (DARPA) инсон организми имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги илмий ташаббусни ишга туширди. Smart-Red Blood Cells (Smart-RBC) деб номланган лойиҳа синтетик биология орқали модификацияланган қизил қон таначаларини яратишни кўзда тутади.

 

Мазкур “ақлли” хужайралар махсус биотизимлар ёрдамида физиологик сигналларни аниқлаш, қарор қабул қилиш ва организм ҳолатига мос равишда жавоб бериш қобилиятига эга бўлади. Уларнинг асосий вазифаси — қийин жанговор шароитларда ҳаётий функцияларни сақлаш, қон ивишини тезлаштириш ва оғир жароҳатларда омон қолиш имкониятларини оширишдир.

 

DARPA маълумотига кўра, яратилаётган хужайралар учта асосий функцияни ўз ичига олади: биомаркерни аниқлаш, қарор қабул қилиш ва зарур моддаларнинг чиқарилишини таъминлаш. Дастлабки босқич тадқиқотлари жисмоний кўрсаткичларни сақлаш ҳамда гемостазни кучайтиришга йўналтирилган. Кейинги босқичларда эса улар терморегуляция, универсал қон мослиги ва юқори баландликларга мослашиш каби функциялар билан кенгайтирилиши режалаштирилган.

 

36 ойлик лойиҳа икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда хужайраларга синтетик биологик механизмларни муваффақиятли қўшиш ва уларнинг барқарорлигини исботлаш, иккинчи босқичда эса уларнинг самарадорлигини реал шароитларда синовдан ўтказиш белгиланган.

 

Smart-RBC ташаббуси ҳозирча тажриба босқичида бўлса-да, Пентагоннинг бу йўналишга катта маблағ йўналтираётгани ушбу технологиянинг ҳарбий тиббиёт ва мудофаа соҳасидаги улкан истиқболини кўрсатмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ жанговор шароитлар учун “ақлли қон хужайралари” ни яратмоқда | Zamon.uz