Жаҳон

Аргентина “туғруқ туризми”ни тақиқлади

Энди хорижий фуқаролар бола туғилгандан сўнг дарҳол эмас, балки икки йил мамлакатда яшаганидан кейингина фуқаролик олиши мумкин.

Аргентина “туғруқ туризми”ни тақиқлади

Аргентина ҳукумати сўнгги йилларда россиялик аёллар орасида кенг тарқалган “туғруқ туризми” амалиётига чек қўйиш бўйича қатъий чораларни жорий қилди. Бу ҳақда Аргентина Республикасининг Россиядаги элчиси Энрике Игнасио Феррер Виейра Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида маълум қилди.

 

Дипломатнинг сўзларига кўра, бугундан бошлаб Аргентина ҳудудида фарзанд кўрган хорижликлар, жумладан россиялик фуқаролар, бола туғилгандан сўнг дарҳол фуқаролик олиш имкониятига эга бўлмайди. Энди фуқаролик натурализация асосида берилади ва бунга кўра шахс 18 ёшдан катта бўлиши, мамлакат ҳудудида доимий яшаш жойига эга эканлигини исботлаши ҳамда камида икки йил мобайнида Аргентинани тарк этмаган ҳолда қонуний яшаган бўлиши шарт.

 

Виейра таъкидлаганидек, илгари айрим россиялик аёллар Аргентинага визасиз келиб, ҳомиладорлигини яширган ва давлатнинг бепул тиббиёт ҳамда ижтимоий хизматларидан фойдаланиб, бола туғилгандан сўнг мамлакатдан чиқиб кетган. Шу сабабли ҳукумат ушбу тартибни ўзгартиришга мажбур бўлди.

 

Расмий статистикага кўра, 2022–2023 йиллар давомида Аргентинага 23 мингдан ортиқ россиялик кириб келган. Улардан катта қисми мамлакат фуқаролигини олишни мақсад қилган, бироқ кўпчилиги узоқ қолмаган. Шу билан бирга, 2023 йилда Россиядан келганларга берилган яшаш рухсатномалари сони 3 700 тага етиб, рекорд даражага чиққан.

 

Аргентина ҳукумати миграция сиёсатини қайта кўриб чиқиш орқали давлатнинг таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишни мақсад қилган. Шу билан бирга, расмийлар қонуний тартибда миграция қилишни истаган шахсларни қўллаб-қувватлашини қайд этди.

 

Шунингдек, илгари Аргентинага туғилган боланинг ота-онаси паспорт олишнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиб, фуқароликка ариза топшириш учун икки йил кутишга мажбур бўлмаган. Энди эса бу имконият ҳам тугатилди.

 

Аргентина паспорти халқаро миқёсда юқори кучга эга бўлиб, 170 дан ортиқ давлатга визасиз бориш имконини беради. Шу сабабли охирги йилларда бу ҳужжатни олишга қизиқиш сезиларли даражада ошган эди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Аргентина “туғруқ туризми”ни тақиқлади | Zamon.uz