Нетаняҳу: “Қатардаги ҲАМАС раҳбарлари урушни тугатишга асосий тўсиқ”
Исроил Бош вазири Қатардаги ҲАМАС раҳбариятини йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняҳу ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги мурожаатида Қатарда яшаб турган ҲАМАС раҳбарлари масаласига тўхталиб, уларни “асосий тўсиқ” сифатида баҳолади.
Нетаняҳунунг сўзларига кўра, мазкур раҳбарлар тирик қолаяптгани Ғазо бўйича музокараларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. У ҲАМАС етакчиларини “ўз халқи дардига бефарқ” дея танқид қилди ва уларни йўқ қилиш гаровга олинганларни озод қилиш ҳамда урушни якунлашнинг муҳим шарти эканини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Исроил армияси Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокара олиб борган ҲАМАС делегациясига қарши зарба берган эди. Исроил томони ҳужум ҳақида Қўшма Штатларни хабардор қилгани, ҳатто айрим манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трампдан рухсат олгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Исроил армияси бу операцияни “Ёнғин саммити” деб атади. У 2023 йил 7 октябрда Исроилга уюштирилган ҳужумда масъул ҳисобланган юқори мартабали шахсларни нишонга олган. ҲАМАС маълумотларига кўра, Доҳадаги зарбаларда делегация аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган.







