Жаҳон

Шимолий Кореяда хорижий сериалларни томоша қилганлар қатл қилинади

БМТ ҳисоботига кўра, Шимолий Кореяда хорижий, хусусан Жанубий Корея сериалларини тарқатган фуқаролар ўлим жазоси билан жазоланмоқда.

Шимолий Кореяда хорижий сериалларни томоша қилганлар қатл қилинади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқлари бўйича тақдим этган янги ҳисоботида қайд этилишича, Шимолий Кореяда хорижий аудиовизуал маҳсулотларни, хусусан Жанубий Корея сериалларини тарқатиш ҳамда томоша қилиш кескин жазога сабаб бўлмоқда. Ҳисоботга кўра, мамлакатда ушбу фаолият учун ўлим жазоси қўлланилмоқда ва бир нечта фуқаро суд ҳукмига биноан қатл этилган.

 

БМТнинг Шимолий Кореядаги инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатхонаси раҳбари Жеймс Хинаннинг маълум қилишича, 2014 йилдан буён мамлакатда кузатув технологияларидан кенг фойдаланилмоқда ва айниқса COVID-19 пандемиясидан сўнг оғир жаза чоралари кучайган. Шу билан бирга, оддий ва сиёсий тусдаги жиноятлар учун ҳам қатл этиш ҳолатлари сони ортгани кузатилган.

 

Шу билан бир қаторда, БМТ ҳисоботида қамоқхона шароитларида айрим зўравонлик ҳолатлари камайгани, суд-ҳуқуқ тизимида айрим ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилган. Бироқ халқаро ташкилот мамлакатдаги болалар меҳнати масаласидан жиддий хавотирда. Маълумотларга кўра, ўсмирлар хавфли саноат тармоқларида, жумладан кўмир қазиб олиш ва қурилиш соҳаларида, шунингдек “зарбдор бригадалар” таркибида мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Шимолий Кореяда хорижий сериалларни томоша қилганлар қатл қилинади | Zamon.uz