Жаҳон

Путин, Зеленский ва Трамп учрашуви тез орада бўлиб ўтади

“Музокара жараёнини ўзим олиб боришимга тўғри келади”, деди Трамп.

Путин, Зеленский ва Трамп учрашуви тез орада бўлиб ўтади

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин, Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама музокаралар яқин орада бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Бедминстерда (Нью-Жерси) бўлиб ўтган суҳбат чоғида журналистларга маълум қилди.

 

АҚШ президентининг фикрича, Путин ва Зеленский ўртасидаги кучли нафрат сабаб учрашувда воситачиликни ўзи олиб боришига тўғри келади.

 

“Музокара жараёнини ўзим олиб боришимга тўғри келади. Улар бир-бирини жудаям ёмон кўради, шунинг учун бунга аралашишим зарур”, — дея таъкидлади Трамп.

 

Трамп, шунингдек, учрашув формати ҳали ҳам муҳокама қилинаётганини, бироқ у албатта АҚШнинг бевосита иштирокида бўлиб ўтишини таъкидлади. Президент бўлажак маслаҳатлашувларнинг асосий вазифаси Россия-Украина можаросини ҳал қилиш йўлларини излаш ва минтақада хавфсизликни таъминлаш бўйича янги ечимларни ишлаб чиқиш бўлишини айтди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Путин, Зеленский ва Трамп учрашуви тез орада бўлиб ўтади | Zamon.uz