Жаҳон

“Қуддус сизнинг шаҳрингиз эмас, жаноб Эрдўғон!”

Эрдўғон Нетаняхуни Гитлерга ўхшатди. Исроил бош вазири эса бунга кескин жавоб қайтарди.

“Қуддус сизнинг шаҳрингиз эмас, жаноб Эрдўғон!”

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ўзи ҳақида айтган гапларига жавоб қайтариб, Қуддус ҳар доим Исроил ҳудуди бўлиб қолишини маълум қилди.

 

“Бу сизнинг шаҳрингиз эмас, бу бизнинг шаҳримиз, жаноб Эрдўғон! У ҳар доим бизнинг шаҳримиз бўлиб қолади ва энди бўлинмайди”, - деган Нетаняху.

 

ОАВга кўра, бу 2020 йилда Усмонли тарихи туфайли шаҳар Туркияга тегишли эканлигига шама қилган Эрдўғонга жавоб бўлган.

 

Нетаняху, шунингдек, Америка етакчиси Доналд Трампга Қуддусни Исроил давлатининг пойтахти сифатида расман тан олгани ва АҚШ дипломатик миссиясини у ерга кўчиргани учун миннатдорчилик билдирган. Сиёсатчи шундай қадам бутун халқаро ҳамжамият учун ўрнак бўлиши кераклигини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Президенти Эрдўғон Исроил Бош вазири ҳақида кескин баёнот бериб, уни Адолф Гитлерга қиёслаганди.

 

“Нетаняху мафкуравий жиҳатдан Гитлер билан бир хил. Гитлер ўзини кутаётган мағлубиятни олдиндан кўра олмаганидек, Нетаняху ҳам охир-оқибат шундай тақдирга дучор бўлади” - деган эди Туркия етакчиси.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Қуддус сизнинг шаҳрингиз эмас, жаноб Эрдўғон!” | Zamon.uz