Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен судга берилди
Даъвогар Урсула фон дер Ляйендан шахсан кечирим сўрашни талаб қилмоқда.

“Politico” нашрининг ёзишича, Руминиялик депутат Георгҳе Пиперей Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйенга нисбатан тухмат даъвоси қўзғатган.
Маълумотларга кўра, Пиперей аввалроқ фон дер Ляйенга қарши ишончсизлик вотумини илгари сурган, шундан сўнг Еврокомиссия раҳбарининг айрим баёнотларини “шахсий ҳужум” сифатида баҳолаган. Депутат унинг изоҳларини Россия манфаатларига хизмат қилувчи баёнот сифатида талқин қилганини билдирди.
Руминиялик сиёсатчи фон дер Ляйендан шахсан кечирим сўрашни талаб қилмоқда. Ҳозирча суд инстанциялари ушбу даъвони кўриб чиқишга қабул қилиш масаласида қарор чиқармаган.







