Жаҳон

Путин мигрантлар учун патент тизимини бекор қилишни таклиф қилди

Россия президенти меҳнат муҳожирларига оид тартибларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини билдирди.

Путин мигрантлар учун патент тизимини бекор қилишни таклиф қилди

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги меҳнат муҳожирлари учун амалдаги патент тизимини бекор қилиш масаласи муҳокама қилиниши кераклигини билдирди. Бу ҳақда у Давлат Думасидаги фракция етакчилари билан учрашувда маълум қилди.

 

“Биз мигрантлар учун патент тизимини бекор қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Бу тизим кенг қўлланилади. Ҳеч нарсани истисно қилмайман”, — деди давлат раҳбари.

 

Путиннинг сўзларига кўра, миграция мавзуси Россия фуқаролари учун “нозик масала” ҳисобланади ва федерал ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари мавжуд муаммоларни яширмасдан ҳал этиши лозим.

 

Маълумот учун, ҳозирги тартибга кўра Россияга визасиз кирувчи хорижий фуқаролар иш фаолиятини амалга ошириш учун 30 кун ичида патент олишлари шарт. Бунда улар рўйхатдан ўтиши, тиббий кўрикдан ўтиши, рус тили, тарихи ва қонунчилигини билишини тасдиқлаши, шунингдек, белгиланган давлат бўжи ва солиқ тўловларини амалга ошириши керак.

 

Патент бир ойдан бир йилгача муддатга берилади ва фақат унда кўрсатилган ҳудуд ва фаолият доирасида амал қилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб Москвада патент учун шахсий даромад солиғининг ойлик аванс тўлови 8 900 рублни ташкил этади.

 

Шунингдек, жорий йилнинг июлидан бошлаб мигрантлар учун рус тили имтиҳонидаги тинглаш ва гапириш топшириқлари мураккаблаштирилди, саволлар сони кўпайтирилди ҳамда минимал ўтиш баллари белгиланди.

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"