Камчаткада яна 7,8 балли зилзила юз берди
Барча хизматлар юқори даражадаги шай ҳолатга ўтказилган.

Бугун, 19 сентябрь куни Камчатканинг шарқий қирғоқларида 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақида Камчатка ўлкаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди
Қайд этилишича, ер силкиниши маҳаллий вақт билан 6:58 да қайд этилган. Зилзила эпицентри Тинч океанида, Петропавловск-Камчатскийдан 143 км шарқда жойлашган. Зилзила Петропавловск-Камчатский ва Вилючинскда 7 баллгача, Елизовский тумани аҳолиси 6 баллгача, Уст-Камчатский туманида эса 4 баллгача сезилган.
“Камчаткада юз берган зилзиладан сўнг барча хизматлар юқори даражадаги шай ҳолатга ўтказилди”, — деди Камчатка губернатори Солодов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июль куни Камчатканинг шарқий қирғоғида энг кучли зилзила содир бўлди. Маҳаллий аҳоли ўша куни 8,0 магнитудали силкиниш юз берганини қайд этишганди.







