Жаҳон

Трамп хорижликлар учун виза тўловларини 500 баравар оширди

Янги тартиб хорижлик, айниқса Ҳиндистон ва Хитойдан келувчи IT-мутахассисларнинг мамлакатга оқимини камайтириши мумкин.

Трамп хорижликлар учун виза тўловларини 500 баравар оширди

АҚШ президенти Доналд Трамп хорижий малакали мутахассислар учун иш визаси (H-1B) бўйича янги тартибни жорий этди. Reuters агентлигининг ёзишича, давлат раҳбари имзолаган фармонга кўра, H-1B визасини расмийлаштиришда компаниялардан 100 минг АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади. Бу амалдаги тўлов ставкаларидан қарийб 500 баравар кўп.

 

Мазкур қарор, аввало, Америка технология сектори учун катта синов бўлиши мумкин. Чунки соҳага йирик компаниялар — айниқса, Ҳиндистон ва Хитойдан келадиган IT мутахассисларига таянади. Мутахассисларнинг фикрича, янги тўлов тизими АҚШдаги меҳнат бозорида хорижлик кадрлар оқимини сезиларли даражада қисқартириши мумкин.

 

АҚШда ҳар йили 85 минг атрофида H-1B визаси берилади. Бу визалар асосан юқори малакали IT мутахассислари, муҳандислар ва илмий тадқиқот соҳасида ишлайдиган кадрлар учун ажратилади. Янги тартиб эса компаниялар учун қўшимча молиявий юк бўлиб, стартаплар ва кичик бизнеслар учун ходим ёллаш имкониятларини чеклаши эҳтимол қилинмоқда.

 

АҚШ ҳукумати қарорни “миллий меҳнат бозорини ҳимоя қилиш ва америкалик мутахассисларнинг иш ўринларини устувор қўйиш” мақсади билан изоҳламоқда. Бироқ йирик технология корпорациялари ва халқаро бизнес ҳамжамиятида қарор кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Трамп хорижликлар учун виза тўловларини 500 баравар оширди | Zamon.uz