Жаҳон

Эрон собиқ президенти қатл этилиши мумкин

У ядровий келишув сабабли танқидларга учраган.

Эрон собиқ президенти қатл этилиши мумкин

Эрон собиқ президенти Ҳасан Руҳоний судда айблари исботланса, унга ўлим жазоси қўлланилиши мумкин. Бу ҳақида Эрон парламенти комиссияси аъзоси Камрон Ғазанфари маълум қилди.

 

Депутатнинг сўзларига кўра, Руҳоний мамлакатга етарлича зиён етказган. 

 

“Бунга мисол – ядро келишуви. У фақатгина йўқотишларга олиб келди. Рухоний эса бундан фахрланарди”, — деди у.

 

Ғазанфари таъкидлашича, олдинги парламент Руҳонийга қарши саккизта шикоят топширган ва уларнинг барчаси судга юборилган. У судьялар раҳбари Голамҳусайн Муҳсиний Эжейини қонун талабларига кўра бундай ишлар устувор тартибда кўриб чиқилиши кераклигига қарамай, ҳеч қандай чора кўрмаганликда айблади.

 

“Руҳоний суд қилинганми? Жазоланганми? Агар шундай бўлса, тушунтиринг. Агар йўқ бўлса, нега суд қилинмагани ва жазо олмаганини айтинг”, — деган депутат.

 

Шунингдек, у марҳум президент Иброҳим Раисий ҳукуматидан судга юборилган бошқа иш ҳақида ҳам гапирган. Унга кўра, Руҳоний Саъдабод саройидан 48 та қимматбаҳо гилам ғойиб бўлишида ҳам айбланган.

custom img

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги кескинликни зудлик билан юмшатишга чақирди

ТИВ АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудига ҳаво ҳужумлари уюштирилганини қайд этиб, мазкур ҳаракатни суверен ва мустақил давлатга нисбатан олдиндан режалаштирилган қуролли тажовуз сифатида баҳолади.

custom img

Ҳар қандай тажовуз жавобсиз қолмайди — Эрон АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди

Ташқи ишлар вазирлиги Исроилга ёрдам кўрсатадиган Яқин Шарқдаги ҳар қандай база Эрон нишонига айланишини маълум қилди.

custom img

Ҳал қилувчи палладамиз — Ризо Паҳлавий Эрон халқига мурожаат қилди

Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси АҚШ томонидан ваъда қилинган ёрдам етиб келаётганини айтиб, якуний ғалаба Эрон халқига тегишли бўлишини билдирди.

custom img

БАА, Қатар ва Баҳрайн ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди

Абу-Дабида портлашлар қайд этилган.

custom img

Оятуллоҳ Али Хоманаий хавфсиз ҳудудга олиб кетилди — Reuters

Маълумотларга кўра, Эрон Олий Раҳбари хавфсизлик сабаб Теҳрондан эвакуация қилинган.

custom img

Эрон ва Исроил ҳаво ҳудуди ёпилди: Ўзбекистон рейсларига таъсир кўрсатди

Тошкент, Андижон, Мадина ва Жидда йўналишидаги бир нечта рейслар хавфсизлик сабабли ортга қайтарилди.

custom img

Исроил ўз ҳаво ҳудудини фуқаролик рейслари учун ёпди

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Исроил Қўшма Штатлар билан биргаликда Эронга ҳужум уюштирган.

custom img

Исроил Эронга ҳужум уюштирди

Теҳронда камида учта портлаш эшитилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"