Жаҳон

Тайванда дунёдаги энг кучли тайфун юз бериб,14 киши ҳалок бўлди

Яна юзлаб инсонлар жароҳат олгани айтилмоқда.

Тайванда дунёдаги энг кучли тайфун юз бериб,14 киши ҳалок бўлди

Тайванда 2025 йил бошидан бери дунёда кузатилган энг кучли табиий офатлардан бири — “Рагаса” супер-тайфуни катта вайронагарчилик келтирди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони камида 14 кишини ташкил этмоқда, юзлаб инсонлар жароҳатланган.

 

Ҳуалиен уезди яқинида кучли ёғингарчилик ва ер кўчкиси натижасида ҳосил бўлган “барриер лаке” (тоғ тўсиқ кўли) ёрилиб, сув тошқинлари юз берди. Натижада Гуангфу шаҳри атрофидаги кўприк ва уйлар вайрон бўлди, айрим ҳудудларда сув сатҳи икки қаватли уйлар даражасига кўтарилган.

 

Маҳаллий аҳоли хавфсизлик чораларини кўришга мажбур бўлди: кўплаб одамлар уй томларига чиқиб жон сақлаган, айримлари эса вақтинча бошпаналарга жойлаштирилган. Тайваннинг шарқий ҳудудларида транспорт тўлиқ издан чиққан, йўллар ва темир йўллар катта зарар кўрган.

 

Тайфун нафақат Тайванга, балки Хитойнинг жанубий ҳудудларига ҳам катта таъсир кўрсатди. Гуангдонг провинциясида 1,9 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди, мактаблар ва давлат идоралари ёпилди, парвозлар ҳамда поезд қатновлари бекор қилинди.

 

Мутахассислар “Рагаса”ни сўнгги йилларда минтақада кузатилган энг кучли тропик бўронлардан бири сифатида баҳоламоқда. Ҳаво оқимлари соатига 200 километр тезликка етгани, кучли шамол ва тошқинлар биргаликда катта вайронагарчилик келтиргани қайд этилмоқда.

 

Расмийлар ҳалок бўлганлар сони ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Қутқарувчилар эса ҳозирча вайрон бўлган уйлар ва сув босган ҳудудларда қутқарув ишларини давом эттирмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Тайванда дунёдаги энг кучли тайфун юз бериб,14 киши ҳалок бўлди | Zamon.uz