Жаҳон

Биз тинчликда яшашни истаймиз — Маҳмуд Аббос

Фаластин раҳбари БМТ Ассамблеясида онлайн чиқиш қилди.

Биз тинчликда яшашни истаймиз — Маҳмуд Аббос

Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроилнинг Фаластинга қарши ҳаракатларини кескин танқид қилиб, Тел-Авив Ғазо секторида геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар содир этаётганини таъкидлади. Бу ҳақида у БМТ Бош Ассамблеясида видео ҳавола орқали чиқиши чоғида маълум қилди.

 

“Исроилнинг Ғазо секторида қилаётган иши нафақат агрессия, балки геноцид ва инсониятга қарши жиноятдир”, - деди Фаластин раҳбари.

 

Шунингдек, Маҳмуд Аббос БМТнинг Фаластин бўйича 1000 дан ортиқ резолюцияларидан бирортаси ҳам бажарилмаганини айтди.

 

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Фаластин бўйича қабул қилинган 1000 дан ортиқ резолюциядан бирортаси ҳам бажарилмади”, деди Аббос БМТ Бош Ассамблеясидаги видеоконференция орқали қилган чиқишида.

 

Аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббосга Бош Ассамблеяда видеоконференция орқали чиқиш қилишига рухсат берувчи резолюцияни қабул қилган эди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Биз тинчликда яшашни истаймиз — Маҳмуд Аббос | Zamon.uz