Жаҳон

Қирғизистонда 24 нафар амалдор йиғилишнинг ўзида ҳибсга олинди

Улар йирик коррупцион схемага алоқадорликда айбланмоқда.

Қирғизистонда 24 нафар амалдор йиғилишнинг ўзида ҳибсга олинди

24 сентябрь куни Қирғизистонда йирик коррупцион схемага алоқадор амалдорлар олинди . Уларнинг барчаси Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан учрашувга таклиф қилиниб, қўлларига кишан солинган ҳолда олиб чиқилган.

 

Разведка агентлиги маълумотларига кўра, ушбу схемага давлат солиқ хизмати ходимлари, чегара хизмати ходимлари, ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари ҳамда Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги Оғирлик ва ўлчовлар назорати давлат инспекцияси ходимлари жалб қилинган.

 

Улар Чуй вилоятидаги “Чалдовар-Автодорожний” назорат-ўтказиш пункти орқали ЕОИИ давлатларидан ноқонуний равишда товарлар олиб кириш схемасини уюштирган. Буни амалга ошириш учун улар турли компаниялардан фойдаланиб, сохта ҳужжатларни тайёрлашган.

 

Ушбу хизмат эвазига воситачиларга ҳар бир юк машинаси учун 1500 дан 2000 долларгача тўлашган. Ноқонуний йиғимлар кунига 80 минг сўмга етган. Давлат буджетига етказилган зарар миллионлаб сомларда баҳоланмоқда.

 

24 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси айбдорларни зудлик билан ишдан бўшатиш ва барча алоқадор шахсларни, шунингдек, схемага алоқадор шахсларнинг мол-мулкини хатлаш ҳақида кўрсатма берган.

 

Ташиев, шунингдек, бошқа назорат-ўтказиш пунктларида, жумладан, “Aк-Жол” ва “Aк-Тилек”да ҳам коррупция сақланиб қолганини таъкидлади. У мамлакат бўйлаб барча чегара ўтиш пунктларида худди шундай текширув ўтказишни буюрди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистонда 24 нафар амалдор йиғилишнинг ўзида ҳибсга олинди | Zamon.uz