Жаҳон

27 сентябр — Озарбайжонда Хотира куни нишонланмоқда

44 кун давом этган Ватан уруши 5 шаҳар, 4 қишлоқ ва 286 та ҳудуднинг озод қилиниши билан якунланди.

27 сентябр — Озарбайжонда Хотира куни нишонланмоқда

Озарбайжоннинг замонавий тарихида халқ хотирасида чуқур из қолдирган, миллий руҳни уйғотган ва тарихий жараёнларнинг йўналишини ўзгартирган қатор муҳим саналар мавжуд. Шулардан бири — 2020 йил 27 сентябр санаси бўлиб, у халқнинг бирлиги ва қаҳрамонлигининг тимсолига, шонли ғалаба солномасининг илк саҳифасига айланди.

 

1990 йилларнинг бошларида Арманистоннинг ҳарбий тажовузи оқибатида Озарбайжоннинг бир нечта ҳудудлари босиб олинган эди. Бу даврда қарийб бир миллион озарбайжонлик ўз юртини тарк этишга мажбур бўлди, кўплаб аҳоли пунктлари вайрон қилинди, тинч аҳолига қарши шафқатсизликлар содир этилди.

 

29 йил давомида Минск гуруҳи музокаралар олиб борди, бироқ натижа бермади — масала ечими музлатилган ҳолда қолди. Озарбайжон халқаро ҳуқуққа содиқлигини доим намоён қилиб, муаммони тинч йўл билан ҳал этишга интилди. Аммо Арманистоннинг деструктив сиёсати оқибатида жараён самарасиз бўлди.

 

Шу йиллар давомида Арманистон мунтазам равишда провокациялар уюштирди, чегарада тинч аҳолига қаратa ўқ узди. Аммо озарбайжон халқи босқин билан ҳеч қачон муроса қилмади.

 

2020 йил 27 сентябр куни Арманистон қуролли кучлари сулҳ режимини қўпол равишда бузди. Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Илҳом Алиевнинг буйруғига биноан Озарбайжон армияси қарши ҳужум амалиётини бошлади. Шу тариқа Ватан уруши бошланди. Бу уруш озарбайжон халқи­нинг адолат, ҳақиқат ва ҳудудий яхлитлик йўлида олиб борган кураши эди.

 

Қисқа вақт ичида озарбайжон армияси юқори профессионаллик ва фидойилик кўрсатиб, босиб олинган ҳудудларни босқичма-босқич озод қилди. 44 кунлик жангларда 5 шаҳар, 4 қишлоқ ва 286 та аҳоли пункти қайтариб олинди. 2020-йил 10 ноябр куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири ва Россия Президенти уч томонлама баёнот имзолади. Бу ҳужжат жангларни тўхтатиш билан бирга, Озарбайжонга Агдам, Кёлбажар ва Лачин ҳудудларини бирорта ўқ узмасдан қайтариб берди.

 

Ватан уруши Озарбайжоннинг тарихий ғалабаси билан якунланди. Шонли жангларда жон берган шаҳидлар ва саломатлигини йўқотган фахрийлар халқ хотирасида мангу қаҳрамон сифатида қолди. Уларнинг мардлиги, фидойилиги келажак авлод учун ибрат мактабига айланди.

 

Бугун озод қилинган юртларда кенг кўламли қайта қуриш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ғалаба озарбайжон халқи­нинг миллий ўзлигини ва бирдамлигини янада мустаҳкамлади. Қаҳрамон ўғлонларимиз­нинг руҳи шод этилди, босқиндан озод этилган юртларда ҳаёт қайта тикланмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.