Жаҳон

АҚШ Колумбия президентининг визасини бекор қилди

Бунга Нью-Йоркдаги Фаластин тарафдорлари намойишида айтган чақириқлари сабаб бўлган.

АҚШ Колумбия президентининг визасини бекор қилди

АҚШ Давлат департаменти 27 сентябр куни Колумбия президенти Густаво Петронинг визаси бекор қилинганини маълум қилди. Мазкур қарор унинг 26 сентябр куни Нью-Йоркда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишда қатнашиб, АҚШ ҳарбийларини президент Дональд Трампнинг буйруқларига бўйсунмасликка чақиргани билан изоҳланди.

 

Давлат департаменти баёнотида Петро “зўравонликка даъват қилган, ўйламасдан ва масъулиятсиз ҳаракат қилган” деб баҳоланди. Президент Петро митинг давомида испан тилида сўзлаб, халқаро қўролли куч яратиш ва уни фаластинликларни озод қилишга йўналтиришга чақирди. Шунингдек, у АҚШ аскарларини “инсоният буйруғига қулоқ тутишга” ундади.

 

Хабарларга кўра, Давлат департаменти қарорни эълон қилар экан, Петро аллақачон Колумбия пойтахти Боготага қайтиб кетаётган бўлган. Аввалроқ у ижтимоий тармоқларда намойишда қилган чиқиши видеосини эълон қилиб, фаластинликларга нисбатан зўравонликларга қарши норозиликни давом эттиришга даъват этган эди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"