Жаҳон

Forbes: Трамп оиласининг бойлиги 7,3 миллиард долларга етди

Дональд Трамп дунёнинг энг бой кишилари рейтингида 118 поғона юқорилаб, 201-ўринни эгаллади.

Forbes: Трамп оиласининг бойлиги 7,3 миллиард долларга етди

Forbes журнали маълумотларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Мелания Трампнинг умумий бойлиги 2024 йил ноябридан буён 3 миллиард долларга ортиб, 7,3 миллиард долларга етган. Натижада, Дональд Трамп дунёнинг энг бой кишилари рейтингида 118 поғона юқорилаб, 201-ўринни эгаллади.

 

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, бойликнинг асосий қисми — қарийб 2 миллиард доллар Трампнинг криптовалюта соҳасидаги инвестициялари билан боғлиқ. Шунингдек, Нью-Йорк апелляция суди томонидан фирибгарлик иши доирасида унга нисбатан белгиланган жариманинг бекор қилиниши давлат раҳбарига 500 миллион долларни тежаш имконини берган.

 

Forbes қайд этишича, Трамп ўз брендини пойабзал, соат ва атир каби маҳсулотларда лицензиялаш орқали қўшимча 400 миллион доллар даромад олган. Мелания Трамп эса китоблари, чиқишлари ва шахсий криптовалюта (memcoin) лойиҳаси орқали оилавий маблағни яна 200 миллион долларга оширган.

 

Шунингдек, Трамп оиласининг бошқа аъзолари ҳам сезиларли даромад ўсишига эришган. Дональд Жр. ва Эрик Трампнинг шахсий бойликлари кескин ошган бўлиб, улар American Bitcoin ва World Liberty Financial компанияларида улушларга эга. Иванка Трампнинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер эса Affinity Partners инвестиция компанияси орқали 4,6 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилиб, миллиардерлар қаторига қўшилган. У, шунингдек, Трампнинг кўчмас мулк бизнесида 560 миллион долларлик улушга эгалик қилади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Forbes: Трамп оиласининг бойлиги 7,3 миллиард долларга етди | Zamon.uz