Жаҳон

Эрон барча пулларини хорижий банклардан олиб чиқди

Эрон ТИВ хорижий активлар музлатилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Эрон барча пулларини хорижий банклардан олиб чиқди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги иқтисодий дипломатиё бўйича ўринбосари Ҳамид Қанбарий хорижий ОАВда тарқалган “Эрон активлари музлатилгани” ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

Унга кўра, Европа Иттифоқининг “snapback” механизми доирасида жорий этилган янги санкциялар фонида хорижий банкларда музлатилиши мумкин бўлган ҳисобларда муҳим маблағлар мавжуд эмас эди.

 

“Банклар бундай қарорни олдиндан кутган, шунинг учун бу ҳисоблар ё бош эди ёки фақат минимал маблағ сақланган. Аслида Эроннинг муҳим молиявий активлари блокланмаган”, — дея таъкидлади Қанбарий.

 

Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ санкциялари туфайли сўнгги йилларда Европа компаниялари Эрон билан иқтисодий ҳамкорликни кескин қисқартирган. Шу боис янги қарор мамлакат иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмайди.

 

“Шунга қарамай, бирор санкцияни мутлақо самарасиз деб баҳолаш тўғри эмас. Мухими — воқеликни холис баҳолаш ва халқимизга ҳақиқатни айнан қандай бўлса, шундай етказишдир”, — деди Қанбарий.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.