Жаҳон

OpenAI ChatGPT’да ота-она назорати функциясини ишга туширди

Янги тизим орқали ота-оналарни фарзандларининг стресс ҳолати ҳақида хабардор қилиш имконияти яратилади.

OpenAI ChatGPT’да ота-она назорати функциясини ишга туширди

Bloomberg’нинг хабар беришича, OpenAI ChatGPT хизматида ота-она назорати имкониятларини жорий этди. Янги функциялар орқали ота-оналар фарзандлари учун айрим сервисларни чеклаши, шунингдек, уларнинг стресс ҳолатлари ҳақида хабардор бўлиши мумкин.

 

Мазкур тизим болага юборилган электрон таклиф орқали фаоллаштирилади. Ундан фойдаланиб, овозли режим, тасвир яратиш хизмати ёки олдинги суҳбатларга кириш имконияти чекланиши мумкин. Огоҳлантиришлар ота-онага SMS, электрон почта ёки махсус илова орқали юборилади. Шу билан бирга, фарзанднинг шахсий ёзишмалари уларга етказилмайди.

 

Қарор, шу йил баҳорида ўз жонига қасд қилган ўсмир оиласи томонидан OpenAI’га қарши киритилган суд даъвосидан кейин қабул қилинган. Даъводa компания ўсмирнинг ёзган хатларидан хавф белгилларини аниқламаганликда айбланганди.

 

Шунингдек, OpenAI фойдаланувчининг ёшини аниқлаш тизимини ҳам ишлаб чиқмоқда. Бу келгусида ота-она назорати функцияларини янада самарали қўллаш имконини беради.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

OpenAI ChatGPT’да ота-она назорати функциясини ишга туширди | Zamon.uz